Қирғизистондан ўзини «Янги ҳудо» деб атаган шахс қўлга олинди
Арстан Алай диний адоватни қўзғашга қаратилган чақириқларда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.
“У ўзини “Янги худо”, «Нажоткор» деб ҳисоблаган ва бошқа динлар, эътиқод ва қарашларни паст, заиф ва нотўғри хаёлпарастлик деб ҳисоблаб, уларга салбий баҳо берган”, – дейилади разведка хизмати хабарида.
Унга тегишли бўлган турли адабиётлар ва қурилмалар мусодара қилинган. Арстан Алай тергов изоляторига жойлаштирилган.
У 13 декабрдан бери бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган ва ўғли томонидан полицияга ариза билан мурожаат қилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар