Қирғизистондан ўзини “Янги ҳудо” деб атаган шахс қўлга олинди

задержанный
Фото: news24kg

Арстан Алай диний адоватни қўзғашга қаратилган чақириқларда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар бермоқда.

“У ўзини “Янги худо”, “Нажоткор” деб ҳисоблаган ва бошқа динлар, эътиқод ва қарашларни паст, заиф ва нотўғри хаёлпарастлик деб ҳисоблаб, уларга салбий баҳо берган”, – дейилади разведка хизмати хабарида.

Унга тегишли бўлган турли адабиётлар ва қурилмалар мусодара қилинган. Арстан Алай тергов изоляторига жойлаштирилган.

У 13 декабрдан бери бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган ва ўғли томонидан полицияга ариза билан мурожаат қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.