Қирғизистонлик тадбиркор Имомидин Ташов давлат тўнтаришига уринишда айбланиб қидирилмоқда
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Жогорку Кенеш йиғилишида тадбиркор ва “КЖ Групп” қурилиш компанияси эгаси Имомидин Ташов мамлакатда “тўнтаришга уриниш” учун қидирувга берилганини айтди. Ташиев ижтимоий тармоқлар фаоли Тилекмат Куренов томонидан эълон қилинган Ташовнинг баёнотига жавоб берди. Тадбиркорнинг айтишича, уни ўзларини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларимиз деб таништирган номаълум шахслар қўлга олган.
Куренов ҳозирда АҚШда яшайди ва Қирғизистон ҳукуматига қарши танқидий баёнотлари билан машҳур. 2022 йилнинг октябрь ойида фаол Қирғизистонни тарк этган.
Куреновни саккиз кун тутқунликда ушлаб туришган, қариндошларини эса қурилиш компаниясини тортиб оламиз, деб қўрқитишган. Шунингдек, у 2023 йил октябрь ойида унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича илгари тўлаган 52 миллион сомдан ташқари пора сифатида 100 миллион сом ҳам талаб қилганини қўшимча қилди.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари, ўз навбатида, Ташов ҳибсда бўлганида давлат тўнтаришини режалаштиргани ва Куренов билан мулоқотда бўлганини айтди. Бу суҳбатлар, Ташиевнинг сўзларига кўра, суд қарори билан махсус хизматлар томонидан ёзиб олинган.
Ташов 2023 йил октябрь ойида болалар боғчаси қурилиши режалаштирилган бўлишига қарамай турар жой биноси қурилган ер участкаси иши бўйича қўлга олинган эди.
Кейинроқ маълум бўлишича, Ташов умумий қиймати 52,4 миллион сўм бўлган ўнта хонадонни тақдим этиш орқали, давлатга етказилган зарарни қоплаган.
Шундан сўнг суд уни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини уй қамоғига алмаштирди.
Шарҳлар