Исломофобияга қарши кураш бўйича махсус вакил тайинланди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот агентликлари иттифоқи маълум қилишича, Мусулмонлар Жаҳон лигаси Бош котибияти БМТ Бош Ассамблеяси томонидан исломофобияга қарши кураш чора-тадбирлари тўғрисидаги резолюция қабул қилинганлигини ва БМТнинг Исломофобияга қарши кураш бўйича махсус вакили тайинланганини маълум қилди.
Уюшма экстремистик ғояларга қарши кураш, тинчлик, биргаликда яшаш, дин ва цивилизациялар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва қадриятларни рағбатлантиришга қаратилган ҳар қандай халқаро саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлайди.
“15-март куни БМТ Бош Ассамблеяси исломофобияга қарши кураш резолюциясини қабул қилиб, ушбу кунни Халқаро исломофобияга қарши кураш куни деб эълон қилди. БМТ бу санани 2019 йил Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларда 51 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлар уюштирилганлиги муносабати билан белгилаган”, – дейилади хабарда.
Муслимларга нисбатан зўравонликка қарши курашга қаратилган ушбу ёндашувни ва талаб қиладиган резолюцияни 113 давлат ёқлаган. 44 давлат бу масалада бетарафлигини билдирган. Ҳеч бир давлат қарши овоз бермаган.
Улашиш:
Шарҳлар