Испания ҳукумати Максим Кузьминов мамлакатда яшаб келганидан бехабар эканини билдирди
Испания расмийлари август ойида Ми-8 вертолётини олиб қочган ва украиналикларга топширган учувчи Максим Кузьминовнинг мамлакатга келганидан бехабарлигини билдирди. Бу ҳақда El Mundo нашри мамлакат мудофаа вазири Маргарита Роблес баёнотига таяниб ёзади.
«У бу ерга эркин келган ва ҳукумат бу одамнинг Испанияда эканлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эди», – дея тушунтиради Роблес.
El Periodico газетаси аввалроқ Кузьминов Испанияга кириб келган Игорь Шевченко номидаги паспорт суратини чоп этган эди.
Кузминовнинг ўлими ҳақида душанба куни кечқурун маълум бўлди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов унинг бўлими “Синица” операцияси давомида Шарқий ҳарбий округнинг 319-алоҳида вертолёт полкининг ҳужумчи учувчиси Максим Кузьминовни фронт чизиғи устидан учишга ва украиналикларга Ми-8 жанговар вертолётини топширди ишонтирганини айтганди. Шундан сўнг Кузьминов Испанияда яшашга қарор қилди, дея хабар беради Бош разведка бошқармаси.
Пайшанба куни El Pais газетаси ўз манбасига таяниб хабар беришича, Испания разведка хизматлари учувчининг ўлдирилишида Россиянинг алоқаси борлигига ишончи комил экани, бироқ расмийлар Москвани очиқчасига айблашга ҳозирча тайёр эмаслиги ҳақида ёзди.
Россия расмийлари ўзларининг Кузьминовнинг ўлдирилишига алоқадорлиги ҳақидаги тахминларга изоҳ бермади, аммо унга нисбатан ҳақоратларни ҳам четлаб ўтмади.
Шарҳлар