Испанияда кучли сув тошқинлари оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Испаниянинг Валенсия ҳудудида кучли ёмғир ва дўл туфайли юзага келган сув тошқинлари камида 51 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга таяниб, BBC хабар беради.
Ҳудудий ҳукумат раҳбари Карлос Мазоннинг айтишича, жабрланган ҳудудларда қутқарув операцияси давом этмоқда, ҳозирча ҳалок бўлганларнинг аниқ сонини аниқлаш имкони йўқ. Ўнлаб кишилар ҳануз бедарак йўқолган, телевидение ва радиостанцияларга сув тошқини остида қолган одамлардан юзлаб қўнғироқлар келмоқда.
Шунингдек, полиция одамлардан бедарак йўқолганлар ҳақида хабар беришни сўраб “қайноқ” телефон линиясини ташкил қилган. Бундан ташқари, расмийлар айрим жабрланган ҳудудлар аҳолисига уйларини тарк этмасликни тавсия қилмоқда.
«Деярли барча катта ва кичик йўллар ёпилган, – дейди ҳукумат расмийси Пилар Бернабе, – шунинг учун кўчага чиқмаслик талаби шунчаки тавсия эмас, бу сув тошқинлари ва тошқинлар туфайли қолиб кетган одамларнинг, уларга ёрдамга бораётганларнинг хавфсизлиги учун зарур кафолатдир”, – дейилади хабарда.
Испаниялик метеорологларнинг маълумотларига кўра, Валенсияда бор-йўғи саккиз соат ичида 491 мм ёғингарчилик ёққан, бу тахминан йиллик нормага тўғри келади.
Шарҳлар