Испанияда Украина учун Ми-8 вертолётини олиб қочган россиялик ўлик ҳолда топилди
Испанияда 2023 йил сентябрида Украина Қуролли кучлари учун Ми-8 вертолётини олиб қочган россиялик Максим Кузьминов ўлик ҳолда топилгани айтилмоқда. Россияда йигитга нисбатан “давлатга хиёнат” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Кузьминов билан вертолётда бўлган икки ёш аскар Украинага қўнганидан сўнг отиб ташланган.
2023 йил октябрь ойида «Россия-1» эфирида тарғиботчилар аноним разведка зобитларига таяниб, Кузьминов «судгача яшамаслигини» айтишганди, чунки у бўйича «буйруқ аллақачон олинган».
Улашиш:
Шарҳлар