Исроил АҚШдаги президентлик сайловларигача Эронга жавоб зарбасини бермоқчи — CNN

Фото: РИА

Исроил Эронга жавоб зарбаси бериш режасини тайёрлади ва уни АҚШдаги президентлик сайловларидан олдин амалга оширмоқчи, деб ёзади CNN бу ҳақда. Телеканалга манбанинг айтишича, режа тайёр.

Унинг сўзларига кўра, расмийлар, жумладан, Бош вазир Беньямин Нетаньяху Қўшма Штатларни зарба Эроннинг нефть ёки ядровий иншоотларини эмас, балки ҳарбий объектларини нишонга олишига ишонтирган. The Washington Post  газетаси бир кун олдин худди шу ҳақда хабар берган эди.

CNN каналининг АҚШ расмийлари орасидаги манбаларига кўра, зарба АҚШда сайловлар бўлиб ўтадиган 5 ноябрдан олдин берилиши кутилмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, зарба вақти ва кўлами Исроил ҳукумати ичида «кучли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган» ва АҚШдаги сайловларга бевосита боғлиқ эмас.

Бироқ, CNN суҳбатдошларига кўра, Нетаньяху «Исроилнинг Қўшма Штатлардаги ҳаракатларининг ҳар қандай потенциал сиёсий оқибатларига жуда таъсирчан кўринади».

Эрон 1 октябрь куни Хамас етакчиси Исмоил Хония ва “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Хасан Насруллоҳнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга катта ҳужум уюштирди ва 181 та баллистик ракетани отди. Нетаньяху Эрон «катта хато қилди ва бунинг учун тўлайди» деди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.