Исроил авиазарбаси натижасида Ғазодаги чодирли лагерда ўнлаб кишилар ҳалок бўлган

Фото: REUTERS/Mohammed Salem

Исроилнинг ҳаво ҳужуми натижасида Рафаҳдаги чодирли лагерда ёнғин келиб чиқиб, камида 45 киши ҳалок бўлди. Бу дунё етакчиларининг норозилигига сабабчи бўлди, улар Исроилни БМТнинг Гаага суди қарорига риоя қилишга ва бу шаҳардаги амалиётни тўхтатишга чақирди.

Омон қолган фаластинликларнинг айтишича, Тел ал-Султон маҳалласига зарба берилганида уларнинг оилалари ётишга тайёрланаётган бўлган. Чодирлар лагерида минглаб одамлар яшаган.

Исроил ҳарбийлари ҳужумда Хамаснинг икки юқори мартабали амалдори ҳалок бўлганини ва зарба “аниқ разведка маълумотлари” асосида амалга оширилганини айтади. Шу билан бирга, Исроил армияси қочқинлар лагеридаги ёнғинга Исроил ҳаво ҳужуми сабабчи бўлгани ҳақидаги хабарлар текширилаётганини маълум қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.