Исроил Ғазо сектори устидан назоратни АҚШ ва араб мамлакатлари ўртасида бўлиш режасини кўриб чиқмоқда
Исроил расмийлари Хамасга қарши операция якунлангандан сўнг Фаластин анклавида тартибни сақлаш учун АҚШ ва араб давлатлари иттифоқи билан Ғазо сектори устидан назоратни бўлиб олиш режасини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради New York Times ўз манбаларига таяниб.
“Исроилнинг юқори мартабали мулозимлари (Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху – таҳр.) ўз идорасида урушдан кейинги Ғазо бўйича катта режани тузмоқда, унга кўра Исроил ҳудудни араб давлатлари иттифоқи, жумладан Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, шунингдек, АҚШ билан биргаликда назорат қилишни таклиф қилмоқда”, – деб ёзади нашр.
New York Times газетасининг маълумотларига кўра, араб давлатлари ва Исроил иттифоқи АҚШ билан ҳамкорликда Фаластин анклавини қайта тиклаш, таълим тизимидаги ўзгаришлар ва тартибни сақлаш билан шуғулланадиган раҳбарларни тайинлайди. Етти-ўн йилдан сўнг иттифоқчилар Ғазо сектори аҳолисига Ғазо секторини ҳам, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини ҳам бошқара оладиган Фаластин маъмурияти назорати остига ўтишни хоҳлашлари ёки хоҳламасликлари борасида овоз бериш имконятини тақдим этади. Шу билан бирга, Исроил армияси, режага кўра, анклавда фаолиятини давом эттириши мумкин, деб ёзади нашр.
Шарҳлар