Исроил Ғазо секторидаги БМТ мактаби биносига зарба берди
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) вакилларининг билдиришича, БМТнинг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш агентлиги (БАПОР)га қарашли Нусейратдаги мактабда Хамас қўмондонлик пункти жойлашган, 20-30 кишини ташкил қилган ўлдирилганлар орасида эса кўпчилик ёки уларнинг барчаси, шу жумладан ўтган йил 7 октябрда Исроилга ҳужумда қатнашган жангари-террорчилар.
The Jerusalem Post нашри ЦАХАЛга таянган ҳолда, Исроил ҳарбийлари зарба беришдан аввал тинч аҳоли учун хавфни камайтириш чораларини кўргани ҳақида ёзади.
Ўз навбатида, Ғазо секторида Хамас назоратида бўлган оммавий ахборот воситалари бўлимининг вакили зарба натижасида 27 қочқин ҳалок бўлганини, гўёки БАПОР мактабида қўмондонлик пункти йўқлигини айтган. Reuters хабарига кўра, Исроилнинг ҳаво ҳужуми Ғазо сектори марказида жангариларга қарши янги ҳарбий кампания эълон қилинганидан кейин амалга оширилган.
Уруш шароитида томонларнинг баёнотларини мустақил манбалар ёрдамида текширишнинг ҳар доим ҳам имкони йўқ.
Шарҳлар