Исроил Байрутга зарба берди, “Ҳизбуллоҳ” раҳбариятининг аъзоси ҳалок бўлди – ТАСС
Исроил мудофаа армияси Ливан пойтахтига «мақсадли зарба» берди, буни “ЦАХАЛ” вакиллари тасдиқлади. ТАСС агентлигининг шаҳардаги мухбири маълум қилишича, Байрутнинг жанубий чеккасида тутун пайдо бўлган. Маҳаллий аҳоли ижтимоий тармоқларда тураржой массивларидаги биноларнинг вайронагарчиликлари ва шикастланиши акс этган видеоларни жойлаштирмоқда. Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳужумда 5 нафар бола ҳалок бўлган.
Россия ахборот агентлигининг маҳаллий ОАВга таяниб ёзишича, ҳужум натижасида «Ҳизбуллоҳ раҳбариятининг аъзоси» ҳалок бўлган. Исроилнинг Channel 12 телеканалига кўра, ҳужум нишони гуруҳнинг махсус операциялар қўмондони Иброҳим Ақил бўлган.
“Ал-Жазира” телеканали “ЦАХАЛ” Ливан жанубидаги “Ҳизбуллоҳ” нишонларига ҳам бир қатор зарбалар бергани ҳақида хабар беради.
Шарҳлар