Исроил БМТ агентлигининг ўз ҳудудида фаолиятини тақиқлайди

Фото: © Getty Images

Исроил парламенти (Кнессет) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA)нинг мамлакатдаги фаолиятини тақиқлади. Бу ҳақда Ҳааретз нашри хабар берди.

Парламент тегишли қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Тақиқни 92 депутат ёқлаб, 10 нафари қарши чиқди.

Бундан буён UNRWA Исроил ҳудудида ўз ваколатхоналарига эга бўла олмайди ва мамлакатда ўз фаолиятини олиб боролмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.