Исроил Эронга қарши электромагнит қуролни қўллаши мумкин
Агар Эрон Исроилдаги стратегик нишонларга бевосита ҳужум қилишга қарор қилса, Қуддус ноодатий жавобни танлаши мумкин. Бу электромагнит ҳужум. Бу ҳақда Британиянинг Daily Star газетасига анонимлигича қолдирилган хавфсизлик бўйича мутахассис маълум қилган.
Электромагнит бомба ҳали дунёда қўлланилмаган бўлса-да, унинг оқибатлари маълум. У одамлар учун ҳалокатли эмас, бироқ электромагнит импульс (ЭМП)ни ҳосил қилади.
Бундай импульс қуёшдан келиб чиқадиган табиат ҳодисалари ва инсон ҳаракатлари туфайли юзага келиши мумкин. ЭМП зарарланган ҳудуддаги электр ва электрон тизимларни бутунлай ўчириб қўйиши мумкин. Агар электромагнит импульс анъанавий ракета ёки ҳаво зарбаси билан бирлаштирилса, мамлакат ёки унинг қисмлари бутунлай фалаж бўлиши мумкин.
Шарҳлар