Исроил Мудофаа армияси: “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг ракета кучлари командири ўлдирилди
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ)нинг вакиллари Байрутга берилган зарба натижасида “Ҳизбуллоҳ” ракета кучлари командири Иброҳим Ал-Қубайсий ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ҳарбий идоранинг матбуот хизмати хабар беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, жаноб Хамие Ливан пойтахтининг жанубий чеккасида Исроилнинг дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган. Журналистларнинг таъкидлашича, у ракета бўлинмаларини мувофиқлаштиришдан ташқари, ҳаво мудофаасини таъминлаш учун ҳам жавобгар бўлган.
“Ҳизбуллоҳ” ва Ливан ҳарбий манбалари вакиллари унинг эҳтимолий ўлими ҳақидаги маълумотларга ҳозирча изоҳ беришмаган.
Улашиш:
Шарҳлар