УҚК: Украина мудофаа кучлари Авдеевка яқинидаги Ласточкино қишлоғидан чекинди

Фото: Генштаб ВСУ

Украина ҳарбийлари Авдеевка яқинидаги Ласточкино қишлоғидан чекинди. Бу ҳақда Украинанинг «Таврия» оператив-стратегик кучлари спикери Дмитрий Лиховий миллий телемарафонда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай манёвр Орловка, Тоненко, Бердич аҳоли пунктлари чизиғи бўйлаб мудофаани ташкил қилиш ва душманнинг ғарбга қараб янада олдинга силжишининг олдини олиш учун зарур бўлган.

24 февраль оқшомида бир қатор Телеграм каналлар Авдеевка йўналишида жанг қилаётгани айтилаётган украиналик ҳарбийларга таяниб, Ласточкино қишлоғи ишғол қилингани ҳақида ёзганди. DeepState таҳлилий канали ҳам худди шундай баёнот билан чиқди.

Украина Бош штаби бунга эътироз билдирмади ҳам, тасдиқламади ҳам, фақат жанглар давом этаётганини ёзди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.