Исроил мудофаа армияси Ливанда ўтказиладиган амалиёт учун 4 та захира бригада сафарбар қилиниши ҳақида эълон қилди
Исроил мудофаа армияси (ИМА) шимолий йўналишдаги вазифаларни бажариш учун тўртта қўшимча захира бригадани сафарбар қилишини эълон қилди. Тегишли маълумотлар 1 октябрь куни пайдо бўлди.
“Вазият таҳлилига кўра, Исроил мудофаа армияси шимолий йўналишда тезкор топшириқларни бажариш учун тўртта қўшимча захира бригадаларини чақирмоқда”, — дейилади “ЦАХАЛ”нинг расмий Телеграм-каналида тарқатилган баёнотда.
Аввалроқ АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаси ракета ҳужумига учрагани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар