Исроил президенти Эрон ҳужумини уруш эълон қилиш деб атади

Фото: РБК

Исроил президенти Исаак Герцог Эрон ҳужумини «уруш эълони» деб атади.

“Бу ҳақиқий урушга ўхшайди. Айтмоқчиманки, бу уруш эълонидир”, деди Герцог Британиянинг Скй Неwс телеканалига берган интервьюсида.

У, шунингдек, жаҳон етакчиларини Теҳронга бундай хатти-ҳаракатлар ноўринлигини “тушунтиришга” чақирди. Герцогнинг таъкидлашича, Исроил 1948 йилда давлат бўлганидан бери тинчликка интилмоқда. Ҳужум контекстида у Эронни «ёвуз империя» деб атади ва дунё бу империяга қарши туриш вақти келганини айтди.

Эрон томонидан Исроилга қарата отилган 300 дан ортиқ ракетанинг 99 фоизи йўқ қилингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Эроннинг Исроилга ҳаво ҳужуми туфайли АҚШ президенти Жо Байден бугун, 14 апрель куни “Катта еттилик”даги ҳамкасбларини “Эроннинг шафқатсиз ҳужумига умумий дипломатик жавоб”ни мувофиқлаштириш учун йиғади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.