Исроил Рамазон ойида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олди
Агар гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, Исроил Рамазон ойида Ғазо секторидаги урушни тўхтатишга тайёр, деди Байден. Бу ҳақда Apnews ёзади.
Исроил ҳукумати Фаластиннинг Хамас радикал ҳаракати томонидан гаровга олинганларни озод қилиш учун мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден NBC телеканалида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
“Биринчидан, гаровга олинганлар озод этилиши керак. Исроилликлар барча гаровга олинганларни олиб чиқиш учун бизга вақт бериш мақсадида Рамазон ойида ҳеч қандай фаолият билан шуғулланмасликка келишиб олди”, – деди Байден. «Ўйлайманки, агар биз вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга эриша олсак, биз [Ғазо секторида содир бўлаётган воқеалар] динамикасини ўзгартириш йўналишига ўтишимиз мумкин».
Танаффус вақтида қолган гаровга олинганларни ва Исроил томонидан ушлаб турилган қўшимча фаластинлик маҳбусларни озод қилиш бўйича музокаралар давом этади.
Ноябрь ойи охирида эришилган урушнинг биринчи ва ягона келишуви натижасида Исроил томонидан қамоққа олинган 240 га яқин фаластинлик эвазига гаровга олинган 100 га яқин, асосан аёллар, болалар ва чет эл фуқаролари озод қилинганди, шунингдек, жанглар қисқа муддатга тўхтатилганди.
Шарҳлар