Исроилнинг Ашкелон шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 3 киши яраланди
Ғазо секторидан отилган ракета Исроилнинг Ашкелон шаҳридаги турар-жой биносига келиб тушди. «The Times of Israel»нинг 12 май куни хабар беришича, ҳужум оқибатида уч киши яраланган. Тунда Исроил мудофаа кучлари (ИДФ) шаҳарда ҳаво сиреналарини эшитганлиги ҳақида хабар берди.
ИДФ 12 майга ўтар кечаси, Ливандан ўққа тутилган иккита дрон Исроил шимолидаги Байт Хилел қишлоғида қулагани ҳақида хабар бердди. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Айни пайтда Исроил армияси Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрида жангларни давом эттирмоқда. Исроил армияси матбуот котиби Даниел Ҳагарийнинг айтишича: «ҲАМАС исломий ҳаракатига қарши ҳарбий амалиётлар чекланганлигича қолмоқда ва биз аҳолиси зич жойлашган ҳудудлардан узақроқ бўлишимиз керак. Биз Ғазо халқига қарши эмас, ҲАМАСга қарши уруш олиб бормоқдамиз».
Шарҳлар