Исроилнинг Дамашққа берган зарбаси натижасида эронлик генерал ҳалок бўлган
Эрон расмийлари Исроилнинг Сурия пойтахти Дамашққа уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг (ИРҚК) юқори мартабали аъзоси генерал Саид Ризо Мусавий ҳалок бўлганини даъво қилмоқда, деб хабар бермоқда BBC.
Tasnim агентлигининг айтишича, Мусавий Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг “тажрибали ҳарбий маслаҳатчиси” бўлган. Унга кўра, генерал Дамашқ жануби-шарқий минтақасига берилган авиазарбадан сўнг ҳалок бўлган.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўзининг расмий баёнотида “Сионистик режим ўз жинояти учун жавоб беради”, деб ёзган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Теҳрон «зарурий жавоб чораларини кўриш» ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлаган.
Улашиш:
Шарҳлар