Истеъфога чиққан немис вазирлари 243 минг еврогача маош олишлари мумкин

фото: azh.kz

Истеъфога чиққан Германия вазирлари 243 минг еврогача товон пули олишлари мумкин. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Германияда федерал вазирлар истеъфога чиққанда ёки ишдан бўшатилганда, худди молия вазири Кристиан Линднер билан бўлгани каби, улар «ўтиш» нафақаси олиш ҳуқуқига эга. Сиёсатчилар бундай тўловларни қанча ойлик лавозимда бўлса, шунча ой олади. Нафақа иш ҳақини ўтказиш тўхтатилган пайтдан бошлаб тўланади ва янги иш топгандан кейин тўловлар камаяди.

Германия ҳукуматини Молия вазирлиги раҳбаридан ташқари, Адлия вазири Марко Бушман ва таълим вазири Беттина Старк-Ватсингер ҳам тарк этишди, улар ҳам Эркин демократик партия (ФДП) вакили.

Солиқ тўловчилар иттифоқига кўра, вазирлар ойига 18 минг евродан озроқ маош олади. Ишдан бўшатилган вазирлар ўз лавозимларида икки йилдан ортиқ ишлагани учун уларга бошқа даромад манбаларини ҳисобга олмаганда, тахминан 243 минг евро миқдоридаги максимал нафақа тўланиши мумкин.

Бир кун аввал Германия канцлери Олаф Шолс ҳукмрон партиялар раислари ва уларнинг парламентдаги фракциялари раҳбарларини ўз ичига олган коалиция қўмитасидаги можаро авж олганидан сўнг Линднерни ишдан бўшатган эди. Шундан сўнг ҳукмрон ФДП партияси қулади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.