Тармоқда Иваново областида ҳалокатга учраб қулаётган Ил-76 самолёти акс этган кадрлар пайдо бўлди
Маҳаллий пабликларнинг ёзишича, ҳалокатнинг дастлабки сабаби техник носозлик, хусусан, тўртинчи двигателнинг ёниши бўлган.
Қулашдан олдин самолёт дарахтларга урилиб, бурни кескин пастга тушган ва кейин ерга қулаган.
Аввалроқ Оренбург областининг раҳбари Денис Паслер ҳалокатга учраган Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти экипажи аъзолари орасида Оренбурглик учувчилар борлигини тасдиқлаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар