Июнда Шенген визасининг қимматлашиши кутилмоқда
Сал аввалроқ Шенген визаси учун асосий тўлов нархи ошиши мумкинлиги ҳақида ёзган эдик.
Маълум бўлишича, қисқа муддатли Шенген визасининг (С тури) нархи бутун дунё бўйлаб 12 фоизга ошади. Бу ҳақда Словения ташқи ва Европа ишлари вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
11 июндан бошлаб катталар учун виза нархи 80 евродан 90 еврога, 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 40 евродан 45 еврогача ошади. Олти ёшгача бўлган болалар учун эса виза бепул қолади.
Европа комиссияси Шенген визаси нархини ҳар уч йилда бир марта оширади. Ҳисобга Европа Иттифоқидаги инфляция ва давлат хизматчиларининг ўртача иш ҳақи киритилади.
Улашиш:
Шарҳлар