Йўловчини машинадан улоқтирган такси ҳайдовчиси Россиядан чиқариб юборилади

Фото: canva.com

Дзержинскда йўловчини машинасидан улоқтирган мигрант такси ҳайдовчиси Россиядан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг Нижний Новгород вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзмоқда “РИА Новости”. Такси ҳайдовчиси Россия Федерацияси Маъмурий Кодексининг 18.8-моддасини бузганликда айбдор деб топилди.

«У Россия Федерациясидан мажбурий депортация қилиш билан 2 минг рубл миқдорида жаримага тортилди», дейилади департамент хабарида.
Бу ҳодисага ўзбекистонлик тажовузкор такси ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида йўл ҳақини тўлаш шартлари юзасидан жанжал келиб чиқгани сабаб бўлган.

Бу лаҳза видеога олинган, кейинчалик у интернет саҳифаларига чиқиб кетганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.