Олаф Шольц Германия канцлери лавозимини тарк этиши мумкин

Фото: Bild

Олаф Шольц шу йилнинг бошида Германия канцлери лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри ёзмоқда. Журналистларнинг фикрича, унинг ўрнини Мудофаа вазирлигининг амалдаги раҳбари, яқинда мамлакатдаги энг машҳур сиёсатчилар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турган Борис Писториус эгаллаши мумкин.

“Канцлернинг истеъфога чиқишига Wirecard ва унинг бошлиғи Ян Марсалек билан боғлиқ 2020 йилги можаро ҳам бўлиши мумкин”, — дейилади нашрда.

Шольц ўша пайтда Германиянинг Иқтисодиёт вазири бўлган ва материалда айтилишича, Иккинчи Жаҳон Урушидан бери Германия тарихидаги энг катта фирибгарлик схемасини “сезмаган”.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Der Spiegel Германия канцлери Олаф Шольц мамлакатдаги 20 та етакчи сиёсатчилар орасида атиги 14 ўринни эгаллаб, немис сайловчилари ишончини йўқотаётгани ҳақида ёзган эди. У ватандошларининг атиги 30 фоизи овозини олган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.