“Яндекс”: Россияда такси ҳайдовчиларининг етишмовчилиги ушбу хизматга бўлган нархларнинг ошишига олиб келиши мумкин
“Яндекс Go” компаниясининг прогнозларига кўра, 2024 йил охиригача Россияда 130 мингта такси ҳайдовчиси етишмовчилиги сезилади.
Компаниянинг давлат органлари билан ишлаш бўйича директори Антон Петраковнинг айтишича, ҳайдовчилар етишмовчилиги миграция сиёсатининг кескинлашуви ва таксиларда ишлашга қўйилган янги талаблар билан боғлиқ, бу эса ҳайдовчиларнинг бошқа соҳаларга ўтиб кетишига олиб келмоқда.
Натижада, куз ва қишнинг энг тиғиз соатларида такси нархининг ўнлаб фоизларга жиддий ошиши кутилмоқда.
Июль ойида Томск областида, ундан олдин эса Курск областида меҳнат муҳожирларига таксида ишлаш тақиқланган эди. Россия областларининг учдан бирида муҳожирлар фаолиятига турли чекловлар жорий этилган.
Шарҳлар