КХДР ўз ядровий қуролини жанговар шайлик ҳолатига келтиради
Шимолий Корея мамлакатга таҳдид соладиган ядровий давлатларга қарши туриш учун ўз ядровий қуролини жанговар шай ҳолатга келтиради, дея маълум қилди КХДР етакчиси Ким Чен Ин.
“КХДР ядро қуролига эга рақиб давлатлар томонидан ҳар қандай таҳдид солувчи хатти-ҳаракатларга тўлиқ кўламда қарши туриш учун ўз ядро кучларини оғишмай мустаҳкамлашда давом этади”, — деди Шимолий Корея етакчиси.
Ким Чен Ин таъкидлашича, Шимолий Корея ўз ҳарбий кучларини, шу жумладан, ядровий кучларини ҳам “тўлиқ жанговар шайлик”ка келтириш учун чора-тадбирларни икки баравар оширади.
КХДРда 2022 йил сентябрида қабул қилинган қонунга кўра, давлат стратегик объектларига ҳужум хавфи юзага келган тақдирда, автоматик тарзда душманга ядровий зарба бера олади.
Шарҳлар