Япония ҳукумати парламентни тарқатиб бориш ҳақидаги резолюцияни имзолади
Япония ҳукумати ўзининг навбатдан ташқари йиғилишида парламентни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар беради “Киодо” агентлиги.
Ҳужжат вазирлар маҳкамасининг барча аъзолари томонидан имзоланган. Кейинроқ парламентда Япония бош вазири Сигеру Исиба ва мухолифат партиялар раҳбарлари ўртасида мунозара ўтказилиши кутилмоқда. Баҳс талаб қилинган 45 дақиқа ўрнига 80 дақиқа давом этади.
Шундан сўнг, қуйи палатанинг соат 15.30 да бўлиб ўтадиган йиғилишида парламент тарқатилиши ҳақида эълон қилинади: палата раиси Фукусиро Нукага ҳукумат бош котиби Ёсимаса Хаяси томонидан унга топширилган тарқатиш тўғрисидаги фармонни ўқийди.
Улашиш:
Шарҳлар