Японияда 500 дан ортиқ россиялик носозлик туфайли круиз кемасида қолиб кетди

Фото: Медуза

Беш мингга яқин йўловчини ташишга мўлжалланган Спеcтрум оф Сеас круиз кемаси Япониянинг Ёкогама портида бузилиб қолди.

Шанхайдан Японияга ва орқага етти кунлик йўлда бўлган кема 7-ноябрь куни қайтиши керак эди.

Бироқ йўловчилардан бири Юлиянинг айтишича, лайнер Шанхайга фақат 11-ноябрда етиб келиши мумкин, бу эса россияликларнинг қайтиш чипталарини хавф остига қўяди.

Роял Cариббеан Интернатионал круиз нархини тўлиқ қайтаришга ва бир йил ичида кейинги круизга 50% чегирма беришга ваъда берди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.