Японияда дунёдаги биринчи виртуал мактаб очилди
Япониянинг Seeisha Gakuin Гакуин таълим корпорацияси метаоламда ўқиш учун “Юси Кокусай” ўрта мактабига маҳаллий ва хорижий ўқувчиларни қабул қилишни бошлади. Таҳсил 2024-йил апрелида бошланади, деб ёзади Tengrinews.
Виртуал реаллик, компьютер графикаси ва метаолам ечимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи Aomine Next компанияси баёнотига кўра, ушбу курс Япония Таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги томонидан белгиланган талаблар ҳамда Мактаб таълими тўғрисидаги қонунга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ўқувчилар дунёнинг исталган нуқтасида туриб ўқишини кўчириши мумкин, улар кундузги ўрта мактабда бериладигандек ўрта таълимни тугатганлик ҳақидаги ҳужжатга эга бўлади.
Эълонга кўра, Metaverse Student курсида барча ўқувчиларга виртуал реаллик ускуналари бепул ижарага берилади, муқобил сифатида эса Zoom’дан фойдаланилади. Онлайн дарслар метаолам маконидаги синфхонада ўтказилади.
Ўқувчилар метаоламда аватардан фойдаланади, ўқиш учун “Сайёра” VR-платформаси қўлланилади, у маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ва инфратузилма компаниялари томонидан аввал ҳам ишлатилган.
Бундан ташқари, ўқув дастури ўрта мактабдаги дарсларни такрорлашдан тортиб, Токио университети кириш имтиҳонларига тайёрланишгача бўлган турли-туман йўналишларни ўз ичига олади. Таълим якунланганидан кейин битирувчиларга расмий ҳужжатлар берилади.
Шарҳлар