Японияда “Фукусима-1” АЭСидан радиоактив сув сизиб чиққани учун узр сўрашди

АЭС
Фото: KYODO

Япония ҳукумати чоршанба куни авария ҳолатидаги “Фукусима-1” атом электр станциясидан радиоактив сув сизиб чиққани учун узр сўради.

Узр сўзларини иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирининг прламентдаги ўринбосари Нобухиро Ёшида билдирди.

“Бу содир бўлмаслиги керак эди. Хавотирга сабаб бўлганимиздан афсусдамиз», — дея унинг сўзларини келтиради Kyodo агентлиги.

Қайд этилишича, Ёшида атом электр станцияси яқинида жойлашган аҳоли пунктлари раҳбарларига қилган мурожаатида узр сўраган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.