Япониядаги элчихонага Унион Пай карталари бўйича сўровлар келиб тушмаган

Foto: ochiq manba

Россиянинг Япониядаги элчихонаси консуллик бўлимига “Газпромбанк Унион Пай” карталари фаолияти тўхтатилиши муносабати билан ҳеч қандай сўров келиб тушмади, деб ёзади “РИА Новости”.

«Газпромбанк Унион Пай картаси билан боғлиқ вазият бўйича қўнғироқлар ёки электрон почта хабарлари бўлмади», деган элчихона вакили. Газпромбанк Унион Пай карталари шу ҳафта охирида Японияда ишламай қолди.

Қўшма Штатлар пайшанба куни Газпромбанк ва унинг олти хорижий шоъбасига қарши санкциялар киритди. АҚШ Ғазначилигининг санкциялар рўйхатига киритилганидан сўнг, Газпромбанк мижозларни чет элда Унион Пай карталари билан боғлиқ муаммолар ҳақида огоҳлантирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.