Сирил Рамафоса Жанубий Африка Республикаси президентлигига қайта сайланди
Жанубий Африка Республикаси Миллий ассамблеяси Сирил Рамафосани қайтадан президент этиб сайлади, деб ёзади “Коммерсантъ”. Унинг номзодини ёқлаб 283 депутат овоз берди, 44 киши қарши чиқди.
“Мен муҳтарам Сирил Рамафосани тегишли равишда сайланган президент деб эълон қиламан”, — деди ЖАР бош судьяси Раймонд Зондо Миллий ассамблеянинг янги таркиби мажлисида.
ЖАРни 1994 йилдан буён бошқариб келаётган “Африка миллий конгресси” май охирида бўлиб ўтган сайловларда сайловчиларнинг 40,2 фоиз овозини қўлга киритиб, ғолиб бўлган эди. Бироқ 30 йилдан буён биринчи марта партия парламентда кўпчилик ўриндан маҳрум бўлди. Бу Нельсон Манделанинг партияси бўлиб, апартеид қулаганидан кейинги беш президентнинг барчаси шу партиядан чиққан.
Шарҳлар