Экофаол Грета Тунберг Гаагадаги акцияда ушланди
Швециялик фаол Грета Тунберг 6 апрель, шанба куни Гаагада Extinction Rebellion (XR) ҳаракати томонидан уюштирилган норозилик намойиши чоғида ушланди, деб ёзади DW.
Юзга яқин иқлим фаоли иштирок этган намойиш Голландия ҳукуматининг нефть, газ ва кўмир каби фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ажратаётган субсидияларига қарши.
Намойишчилар Гаагадаги асосий автомагистраллардан бири – шаҳарни мамлакатнинг бошқа йирик аҳоли пунктлари билан боғловчи А12 трассасини тўсиб қўйишга ҳаракат қилишган.
Тунберг ва бошқа бир қанча намойишчилар бирга автобусга жойлаштирилди, бу пайтда полиция эса бошқа намойишчиларни ушлади.
Улашиш:
Шарҳлар