Экофаоллар ўзларини Нидерландиядаги асосий бадиий музейнинг кириш жойига кишанлаб қўйишди
Extinction Rebellion (XR) ҳаракатининг экофаоллари ўзларини “Рейксмузеум”нинг асосий кириш жойига олиб борадиган туннел дарвозасига занжирлаб қўйишди ва бу билан музей фаолиятини фалажлашди. Ҳодиса 7 сентябрь куни эрталаб, музей очилишига ярим соат қолганда содир бўлди, деб ёзади La Libre газетаси.
“ING га йўқ деймиз” ва “Ўлик сайёрада санъат бўлмайди” ёзувлари ёзилган баннерларни кўтарган фаоллар “иқлим инқирозининг асосий молиявий омили” деб ҳисоблаган ING банкининг музейга ҳомийлигига норозилик билдирдилар.
«Музей ING банкидан пул олиб, бу йирик ифлослантирувчига ўзининг ифлос ишларини Голландия дурдоналари ортига яшириш имконини беради. Буни тўхтатиш керак», – дейди ҳаракат вакиллари.
Натижада, ташриф буюрувчиларнинг кириши вақтинча бошқа вақтга кўчирилди.
Ҳозирда музей ўз фаолиятини қайта тиклаган.
Шарҳлар