Эквадор президенти Украинадаги можаро туфайли АҚШга қурол топшириш ҳақидаги фикрини ўзгартирди

Фото: DW

Эквадор раҳбари Даниэль Нобоа нега эски совет қуролларини АҚШга ўтказиш ҳақидаги фикрини ўзгартирганини тушунтирди.
Унинг сўзларига кўра, у Вашингтоннинг Эквадордан келадиган «металл парчалари»нинг келажакдаги тақдирига оид ниятлари ҳақида ҳеч нарса билмас эди.

«Бизни ажаблантирадиган нарса шундаки, Қўшма Штатлар ушбу қуроллар Украинадаги қуролли можарода қўлланилишини очиқ эълон қилди ва биз бунинг бир қисми бўлишни хоҳламаймиз», – деган Нобоа CNN телеканалига берган интервьюсида (РИА Новости).

Жанубий Америка республикаси раҳбари Москванинг «ҳақ» эканлигини таъкидлаган ва Эквадор қурол-яроғни учинчи томонга топширишда қатнашмаслигига яна бир бор ишонтирган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.