Эммануел Макрон Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирди

макрон
Фото: МТ

Франция президенти Эммануел Макрон шанба куни Исроилга Ғазо секторидаги уруш учун ишлатилиши мумкин бўлган қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишга чақирди.

У, шунингдек, ўтган йилнинг 7 октабрида Исроилга ҲАМАС террорчилик ҳужуми оқибатида юзага келган ҳарбий можаронинг “сиёсий ечими” тарафдори эканини айтди.

«Менимча, бугунги кунда устувор вазифа Ғазодаги жанглар учун қурол етказиб беришни тўхтатиб, сиёсий ечимга қайтишдир», – деди Макрон Франcе Интер радиоси орқали Франция Исроилга ҳеч қандай қурол етказиб бермаётганини қўшимча қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.