Эр-хотин Кара-Мурзалар Австрияда ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасининг мукофотига сазовор бўлди

Россиялик мухолифатчи сиёсатчи ва публицист Владимир Кара-Мурза ва унинг рафиқаси Евгения “Россия ҳукумати ва коррупционер Кремль амалдорларини инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлигини бузгани учун жавобгарликка тортиш”даги саъй-ҳаракатлари учун Бруно Крайский номидаги жамғарма мукофотига сазовор бўлди. Тақдирлаш маросими Вена шаҳрида бўлиб ўтди.

Мукофот таъсисчилари Владимир Кара-Мурза Россияда сиёсий сабабларга кўра 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганида, унинг рафиқаси Евгения эрининг “Озод Россия” жамғармасининг адвокатлик бўйича директори сифатидаги фаолиятини давом эттириб, Россия фуқаролик жамияти номидан халқ дипломатиясига эътибор қаратганини таъкидлашди. Эр-хотин Россия қамоқхоналаридаги бошқа сиёсий маҳбусларни ҳам озод қилиш учун курашмоқда.

Евгения Кара-Мурза Ғарбдаги сиёсатчилар фаолроқ бўлишини талаб қилди. “Яхшилик ва ёвузлик ўртасида ҳақиқий жанг бўлса, диктаторлар бирлашиб, бутун дунё бўйлаб демократиянинг сақланиб қолишига таҳдид солса, бетараф қолиш мумкин эмас”, – деди у. Унинг эри совет диссиденти Владимир Буковскийнинг «кўплаб Ғарб сиёсатчилари учун эрталабки беконни совет газида қовуриш имконияти ҳар қандай инсон ҳуқуқларидан кўра муҳимроқдир» деган сўзларини эслади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.