Эркак собиқ хотинидан буйрагини қайтаришни талаб қилмоқда
АҚШда эркак собиқ хотинидан буйрагини қайтаришни ёки 1,5 миллион доллар товон пули тўлашни талаб қилмоқда, – деб ёзади Independent.
ОАВ ёзишича, Ричард Баптистанинг рафиқаси ажрашиш учун ариза берганида, эркак унга шарт қўйган: ё у донор сифатида берган буйрагини қайтариб беради, ёки 1,5 миллион доллар товон тўлайди. Эркак, гарчи никоҳи аллақачон хавф остида бўлган бўлса-да, ўз ҳаракати билан рафиқасининг ҳаётини сақлаб қолганини даъво қилмоқда.
«Менинг биринчи вазифам унинг ҳаётини сақлаб қолиш эди», – дейди у.
Округ Олий суди Ричарднинг даъволарини рад этиб, унинг буйраги совға эканлиги ва у товон ололмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Бундан ташқари, шифокорлар эркакнинг буйрагини собиқ хотинидан олишни тақиқлашди.
“Ричарднинг пул товонини олишга уринишлари нафақат қонун ҳужжатларига зид, балки уни жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўлиши ҳам мумкин”, — дейилади суд баёнотида.
Шарҳлар