Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилган 4 киши қатл этилди
Эронда Исроил ташқи разведка хизматлари фойдасига жосуслик қилишда айбланган тўрт киши қатл қилинди, деб хабар беради “Анадолу”.
Эроннинг Fars ахборот агентлиги маълум қилишича, Муҳаммад Фарамарзий, Муҳсин Мазлум, Вафо Азербар ва Пежман Фатиҳийга нисбатан ўлим жазоси 29 январь, душанба куни ижро этилган.
Улар Эрон режимига қарши “Комала” ташкилоти аъзолари деб гумон қилинган бўлиб, Эронга Ироқ шимолидан яширинча кириб келган ва Исфаҳонда мудофаа саноати объектига ҳужум режасини тайёрлаш чоғида қўлга олинган.
Улар 2023 йил сентябрида Исроил разведкаси фойдасига фаолият олиб борганлик учун ўлимга ҳукм қилинган эди.
Улашиш:
Шарҳлар