Эртадан бошлаб Европа Иттифоқида “РИА Новости”, “Известия” ва “Российская газета” блокировка қилинади
Бу ҳақида қарор май ойида қабул қилинган.
Шу билан бирга, нашрларнинг журналистлари Европа Иттифоқида ишлашни давом эттиришлари мумкин бўлади, фақат уларнинг ресурслари блокировка қилинади.
Блокировка қилиш уларнинг ижтимоий тармоқларига ҳам таъсир қилиши мумкин, масалан, Европа рақамларига эга Телеграм фойдаланувчилари тегишли каналларга кириш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.
Москва Россия оммавий ахборот воситаларининг трансляцияси ва журналистларнинг иши чекланган тақдирда, Ғарб яшин тезлигида ва ўта оғриқли жавоб олишидан огоҳлантирганди. Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарованинг сўзларига кўра, агар битта рус оммавий ахборот воситаси асоссиз чекловларга дучор бўлса, бу Россиядаги Ғарб журналистларида ўз аксини топади.
Шарҳлар