Жозеп Боррель “Европа Иттифоқи Донбасс учун жон бермаслигини” билдирди
Жозеп Боррель «Европа Иттифоқи Донбасс учун жон бермайди» деди. Европа Иттифоқи ўз фуқароларини Донбассга жангга жўнатишни режалаштирмаяпти, шунинг учун одамларда қўрқув уйғотишга ҳожат йўқ. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича вакили Жозеп Боррель Франция президенти Эмманюэль Макроннинг Украинага ҳарбийларни жўнатиш эҳтимоли ҳақидаги изоҳларига жавобан билдирган.
“Уруш муқаррар, деб одамларни қўрқитмаслигимиз керак. Украинани қўллаб-қувватлаш зарурати муқаррар. Сўз Донбасс учун жон бериш ҳақида кетмаяпти, балки украиналикларга Донбасс учун ўлмасликлари ёки Киев бомбардимон қилинаётганида ўлмасликлари учун ёрдам бериш ҳақида боряпти”, — деди Боррелл Брюсселдаги саммит олдидан.
2024 йил февраль ойи охирида Макрон Украинага ҳарбий контингент юборилишини истисно қилмаганди, март ойида эса зарурат туғилганида Россия қўшинларига қарши қуруқликдаги операция ўтказилиши мумкинлигига ишора қилди. Франциянинг НАТО бўйича асосий иттифоқчилари – АҚШ, Буюк Британия ва Германия Макроннинг сўзларидан сўнг Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмаётганликларини маълум қилишди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам воқеаларнинг бундай ривожини рад этди.
Шарҳлар