Юлия Навальная: “Путин — уюшган жиноий гуруҳ етакчиси. Биз сиёсатчи билан эмас, балки қонхўр билан иш кўряпмиз”

Фото: Телеканал 360

Бугун Страсбургда Юлия Навальная Европарламентнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Унинг чиқишидан олдин Европарламент депутатлари Алексейнинг ҳаёти ҳақидаги видеони томоша қилишди: фильм унинг режимга қарши кураши, заҳарланиши, Россияга қайтиши, колониядаги қийноқлар ҳақида эди. Видео якунида ўз-ўзидан пайдо бўлган мемориаллар кўрсатилди, уларга фуқаролар ҳозиргача  гуллар олиб келишмоқда.

Юлия ўз нутқини Страсбург у ва турмуш ўртоғининг севимли шаҳри эканлигини айтиш билан бошлади. “Биз бу ерда юришни яхши кўрардик. Аммо ҳозир эрим вафот этди ва мен бутун Европага мурожаат қиляпман”.

Навальнаянинг айтишича, Россия расмийлари Навальнийнинг жасадини онасига беришни истамаган, уни шантаж қилган ва ҳалигача жасадни таҳқирлашда давом этмоқда. “Полиция Алексей билан хайрлашиш учун келганларни ҳибсга оладими ёки йўқми, билмайман”, – деди Навальная.

“Путинни бошқа резолюция ёки аввалгиларидан фарқ қилмайдиган бошқа санкциялар пакети билан қўрқитиб бўлмайди. Уни принципларга эга одам деб ўйлаб, уни мағлуб этиб бўлмайди. Ахлоқ билан. Қоидалар билан  мағлуб қилиб бўлмайди.

У бундай эмас ва Алексей буни узоқ вақт олдин тушунган. Сиз сиёсатчи билан эмас, балки қонхўр билан иш кўряпмиз. Путин уюшган жиноий гуруҳ раҳбари”, – дейди Навальная.

Мухолифатчининг беваси Европарламент депутатларига режим билан рози бўлмаган россияликларни ҳам эслатди. “Сизнинг ўн миллионлаб иттифоқчиларингиз бор. Сиз уларга босим ўтказмаслигингиз керак, балки улар билан ишлашингиз зарур”.

“Путин қилган иши учун жавоб бериши шарт. Менинг турмуш ўртоғим келажакда гўзал Россияни ҳеч қачон кўрмайди, лекин биз буни кўришимиз керак”, – деди нутқининг якунида Навальная.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.