Алексей Навальнийнинг дафн маросими 1 март куни бўлиб ўтади

Фото: СМИ24

Алексей Навальнийнинг дафн маросими 1 март куни Москвадаги Борисов қабристонида бўлиб ўтади, дея маълум қилган сиёсатчининг матбуот котиби Кира Ярмыш Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

“Алексейнинг дафн маросими Марйино шаҳридаги “Утоли моя печали” она иконаси черковида 1 март куни соат 14:00 да бўлиб ўтади <…> Дафн маросими Борисов қабристонида бўлади”, – дейилади хабарда.

Кеча биз Навальнийнинг шериклари хайрлашиш учун жой топа олмагани ҳақида ёзган эдик. Баъзи ҳолларда уларга бинолар банд экани айтилган, баъзи жойларда эса “Навальний” номини тилга олиб ишлашдан бош тортишган, бир жойда дафн маросими агентликлари билан ҳамкорлик қилиш тақиқлангани айтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.