Юлия Навальная россияликларни “Путинга қарши чошгоҳ” акциясида қатнашишга чақирди
“Путинга қарши чошгоҳ” норозилик акциясини 17 март, Россия Федерациясида президентлик сайловлари куни ўтказиш таклиф қилинмоқда. Унинг моҳияти шундаки, сайловчиларнинг максимал сони соат 12.00 га сайлов участкаларига келиб, Владимир Путиндан бошқа исталган номзодга овоз беради ёки бюллетенларни бузади. Алексей Навалmний ҳаёти давомида эълон қилинган ижтимоий тармоқлардаги сўнгги постида акцияни қўллаб-қувватлашга чақирган.
Юлия Навальная ҳам ўз видеосида бу фикрни қўллаб-қувватлаган. «Биз борлигимизни кўрсатишимиз керак, биз кўпчиликмиз», дея таъкидлайди Навальная. Аввалроқ у эрининг сиёсий курашини давом эттириш ниятида эканини айтганди.
Улашиш:
Шарҳлар