Юлия Навальная “Vanguardia Awards” халқаро мукофотига сазовор бўлди
“Vanguardia Awards” мукофотини Юлия Навальнаяга Испания бош вазири Педро Санчес Барселонада топширди. Тақдирлаш маросими Испаниянинг “La Vanguardia” газетаси томонидан ташкил этилди. “Vanguardia Awards” мукофоти жамиятнинг турли соҳаларида эришилган юксак ютуқларни тақдирлайди.
“Бу мукофот мен учун катта аҳамиятга эга. Турмуш ўртоғим Алексей Навальнийнинг ишини давом эттириш катта масъулият, чунки унинг кўплаб тарафдорлари Россиянинг демократик келажагига ишонишларини биламан”, — деди Навальная маросим чоғида.
Юлия Навальнаядан ташқари яна олти киши “Барқарор ривожланиш”, “Йил тадбиркори”, “Инновациялар ва фан”, “Шаҳар тараққиёти”, “Маданият” ва “Хотирада” номинациялари бўйича мукофотланди.
Шарҳлар