Уруш бошланганидан буён бир йил ичида Ғазо секторида Исроил ҳарбийлари 108 журналистни ҳибсга олган
Фаластиннинг Addameer ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи маълум қилишича, 2023 йил 7 октябрдан буён ўтган бир йил ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторида ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида (Исроил назорати остида) жами 108 нафар журналистни қўлга олган. Исроил қамоқхоналарида айни пайтда 58 нафар журналист сақланмоқда, уларнинг олти нафари аёллардир.
16 журналист маъмурий ҳибс остида. Қамоқхоналарда сақланаётганларнинг умумий сони эса 10 100 кишидан ошади (Исроил ва Иордан ғарбий қирғоғидаги турмаларни ҳам ҳисобга олганда).
Август охирида Фаластин ҳукумати уруш бошидан буён Ғазода 169 нафар журналист ҳалок бўлганини маълум қилганди. Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 41,8 минг кишига етган, 97 мингдан ортиқ одам эса яраланган.
Шарҳлар