“Капитан Лобанов” траулерининг капитани ҳалок бўлгани тасдиқланди
25 март куни Гурьевскда «Капитан Лобанов» балиқ овлаш траулерининг капитани Павел Резванов билан видолашув маросими бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Резвановнинг қариндоши ижтимоий тармоқларда хабар берган.
«Дождь» нашри экипаж аъзоларидан бирининг қариндошига таяниб, Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг ракетаси траулерга урилгани ҳақида хабар берганди. Ҳодиса 19 март куни Болтиқ денгизида Пионерский шаҳри яқинида содир бўлган.
«Дождь» манбасининг маълумотларига кўра, ракета Болтиқ флотининг ўқув машғулотлари пайтида хатолик туфайли учирилган. Ҳужум натижасида капитан Лобановнинг уч нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлган, яна тўрт нафари яраланган.
Россия расмийлари фақат битта ўлим ҳақида хабар беришган ва «фавқулодда вазият» сабаблари ҳақида ҳеч нарса айтишмаган.
Шарҳлар