Россия ва Хитой ўртасида газ нархи борасида келишмовчилик юзага келган — FТ
Россиянинг “Сибирь кучи 2” газ қувурини қуриш бўйича Хитой билан битим тузишга уринишлари нарх сиёсати ва Пекин Москвадан сотиб олмоқчи бўлган газ ҳажми борасидаги келишмовчиликлар туфайли, боши берк кўчага кириб қолди. Бу ҳақда Financial Times нашри музокаралар боришидан хабардор бўлган манбаларга таяниб хабар берди.
Уларга кўра, Хитой “Сибирь кучи 2” орқали етказиб берилаётган газ учун Россиядаги ёнилғининг ички нархларига яқин нарх тўламоқчи — улар давлат субсидиялари туфайли белгиланган даражада сақланиб турган бўлса-да. Бундан ташқари, Пекин газ қувурининг қуввати кўтарадиган ёнилғи ҳажмининг кичик қисминигина сотиб олмоқчи.
Ушбу масаладаги ихтилоф шунга олиб келдики, “Газпром” бошқарув ва директорлар кенгаши раиси Алексей Миллер Россия президенти Владимир Путинга унинг 2024 йил майида Хитойга сафарида ҳамроҳлик қилмади. Қувур бўйича битим Путин Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан муҳокама қилган учта асосий мавзудан биттаси бўлган. Қолган иккита масала — Хитой банкларининг Россиядаги фаоллигини кучайтириш ҳақидаги сўров ва Пекинга Швейцарияда Украина бўйича тинчлик конференциясига бепарволик муносабатини билдиришга қаратилган чақириқдан иборат бўлган.
Шарҳлар